АНАПЛАЗМА

АНАПЛАЗМА (Anaplazma) — бир ҳужайрали содда организм. Танаси юмалоқ, диаметри 1 мкм гача. Анаплазма нуқтадек бўлиб, қизил қон таначалари (эритроцитлар)ни жароҳатлайди. Анаплазма фақат микроскопда кўринади. Эритроцитда 1 — 4 тагача Анаплазма бўлиб, кўпинча унинг четида жойлашади. Анаплазма оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди ва анаплазмоз касаллигини қўзғатади. Қорамол ва қўйэчкилар қонида паразитлик қилади.

Prev Article

АНАЛЬЦИМ

Next Article

АНАФИЛАКСИЯ