АНАПЛАЗМОЗ

АНАПЛАЗМОЗқорамол ва қўй-эчкиларда учрайдиган сурункали касаллик. А. ни ҳайвон қонида паразитлик қиладиган Anaplasma marginale (қорамолларда), A. ovis (қўй-эчкиларда) микроби қўзғатади. Анаплазмоз қонни микроскопда текшириш йўли билан аниқланади. Ҳайвон касалликка ёз ва куз бошида кўпроқ чалинади. Касалликни қон сўрувчи сўна ва каналар тарқатади. Касалланган ҳайвон иммунитет ҳосил қилади ва узоқ вақт анаплазма манбаи бўлиб қолади (қорамоллар 14, қўйлар 5 йилга қадар). Анаплазмоз анпгибиотиклар (тетрациклин), шунингдек делалгил (қорамолга), В12 витамини билан даволанади, осон ҳазм бўладиган озуқа, микроэлементлар, кўп сув берилади.

Prev Article

АНАПЛАЗМА

Next Article

АНАЭРОБИОЗ