АНАРХИЗМ

АНАРХИЗМ (юн. anarchia — ҳокимиятсизлик, бебошлик) — раҳбар сифатида фақат алоҳида шахснинг хоҳиш-иродасинигина тан олиб, ҳар қандай ҳокимият ва давлат тузумини рад этувчи жамият тўғрисидаги таълимот. Антик дунё замонидаёқ Анархизмга хос фикр юритиш аломатлари бўлган, қад. христианликда диний шаклда, кейинчалик ўрта асрлар мазҳабларида ҳам учрайди. Лекин илмий назария сифатида Анархизм кейин пайдо бўлган. Немис файласуфи К. Шмидт (Штирнер), француз олими П. Прудон, россиялик М. Бакунин унинг назариётчилари ҳисобланади. Анархизм баъзи ўринларда либерализм билан чатишиб кетади, ҳар қандай давлат ҳокимиятини йўқотишни ва ишлаб чиқарувчилар уюшмаларининг федерациясини тузишни ёқлайди.

Prev Article

АНАПЛАЗМА

Next Article

АНАХРОНИЗМ