АНАРХОСИНДИКАЛИЗМ

АНАРХОСИНДИКАЛИЗМ (юн. anarchia — бебошлик, тартибсизлик; syndikos — уюшма) — халқаро ишчилар ҳаракатининг анархизм таъсирида бўлган оқими. Касаба уюшмаларини меҳнаткашлар ташкилотининг олий шакли, бинобарин и. ч. воситалари мазкур уюшмалар қўлига ўтиши лозим, деб ҳисоблаган. А.-с. саботаж, бойкот, иқтисодий иш ташлаш ва курашнинг «олий шакли» сифатида умумий иқтисодий стачка каби «тўғридан-тўғри ҳаракат» тактикасини ёқлаган. 19 – а. охирларида Франция, Италия, Испания ва Лотин Америкаси мамлакатларида вужудга келиб, 20 – а. бошларида энг кўп тарқалган.

Prev Article

АНАПЛАЗМА