АНАТАЗ

АНАТАЗ — содда оксидлар кичик синфига мансуб минерал. ТЮ2нинг полиморф модификацияларидан бири. Fe, Zn, Nb қўшимчалари бўлади. Ранги яшил-сарикдан кулранг-қорагача. Қаттиқлиги 5,5 – 6. С or. 3,8 – 3, 9. 915° гача қиздирилганда рутилта айланади. Олмоссимон ёки металлсимон ялтироқ. Гнейс, гранит ва б. да икки-ламчи акцессор минерал. Анатаз ертомирларда, магматик ва метаморфик жинсларда, камроқ миқдорда пегматитларда, баъзан эса чўкинди (қумтош) жинсларда учрайди, шунингдек ильменитнинг емирилиши натижасида вужудга келади. Ялтироқ тиниқ нус-халари заргарликда жилвир сифатида ишлатилади.

Prev Article

АНАПЛАЗМА

Next Article

АНБАР