АНАТОМИЯ

АНАТОМИЯ (юн. anatome — кесаман, ёраман) — айрим аъзолар, системалар ва бутун организмнинг шакли ва тузилишини ўрганадиган фан; морфологиянинг бир қисми (қ. Ҳайвонлар морфологияси, Ўсимликлар морфологияси). А. ҳайвонлар Анатомияси (зоотомия) ва ўсимликлар анатомияси (фитотомия) га бўлинади. Ҳайвонлар Анатомия сидан одам А. си (антропотомия) ажратилади. Одам ва ҳайвонлар организми эволюциясининг асосий босқичларини ўрганадиган қиёсий (солиштирма) Анатомия ҳам бор. «А» термини кўпроқ одам Анатомия сини ифодалаш учун ишлатилади. Одам Анатомия сига инсон организми фаолияти ҳақидаги фан — физиология билан бир бутун ҳолда қаралади. Анатомия ҳар бир аъзонинг киши жинси ва ёшига қараб ўзгариш хусусиятларини, атроф муҳит ҳамда меҳнат фаолиятининг аъзолар тузилиши, вазифасига таъсирини ҳам ўрганади. Дастлаб ҳар бир аъзо алоҳида-ало-ҳида ўрганилган бўлса, кейинчалик аъзоларнинг ўзаро муносабатларини, уларнинг бир системага бирлашиш қонуниятларини, организм бир бутун бўлиб, уни ташқи муҳит б-н чамбарчас боғлиқлигини, аъзоларнинг шакли билан функцияси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ўрганила бошланди.

Анатомияга оид дастлабки маълумотлар энг қад. хитой ва ҳинд асарларида, шунингдек Гиппократ, Аристотель (Арасту) асарлари ва айниқса Александрия мактаби вакилларининг асарларида учрайди. Кейинчалик Абу Али Ибн Синонинг 5 жилдли «Тиб қонунлари» асарида тиббиётнинг барча соҳаларига, хусусан Анатомияга оид мукаммал маълумот берилди. Итальян рассоми Леонардо да Винчи мурдани ёриб текшириб нормал Анатомиянинг бир қадар муфассал тавсифини берган. Ҳоз. замон А. си Уйғониш давридан, яъни европалик анатом-олим А. Везалий мурдаларни ёриб текшириб, одам танаси тузилишининг тўлиқ, систематик ва аниқ тавсифини берган вақтдан бошланади. Анатомия умуман нормал аъзо ва тўқималарнинг шакли ва тузилишини ўргангани учун нормал Анатомия деб аталади. Нормал Анатомия, организмнинг функционал системаларига мувофиқ равишда суяклар ҳақидаги таълимот — остеология, бўғимлар ҳақидаги таълимот — артрология, мускуллар ҳақидаги таълимот — миология, ички аъзолар ҳақидаги таълимот — спланхнология, қон айланиш ва лимфа системаси ҳақидаги таълимот — ангиология, марказий ва переферик нерв системаси ҳақидаги таълимот — неврология, сезги аъзолари ҳақидаги таълимот — эстезиология ва ички секреция безлари ҳақидаги таълимот — эндокринологиятг бўлинади. Анатомиядан қуйидаги фанлар ажралиб чиққан: гистология (аъзо ва тўқималарнинг микроскопик тузилишини ўрганади); патологик Анатомия (касаллик оқибатида ўзгарган аъзо ва тўқималарнинг шакли ва тузилишини ўрганади), топографик ёки амалий Анатомия (хирургик Анатомия ҳам дейилади, одам танасида аъзо ва тўқималарнинг жойланишини ўрганади). Бундан ташқари, вазифаси тасвирий санъат (рассомчилик, ҳайкалтарошлик) учун одам гавдасининг ташқи кўринишини тасвирлаб беришдан иборат бўлган пластик Анатомия, аъзоларнинг шакллари ва тузилишини уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда ўрганадиган функционал ёки назарий Анатомия, ёш Анатомияси ва бошқа Анатомиялар ҳам бор.

Миянинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда унинг нозиқ тузилиши, қон ва лимфа томирларининг нерв билан таъминланиши, бир қисми ишдан чик,-қан қон айланиш системасининг тикланиш (компенсация) қобилияти ва б. масалалар ҳам Анатомиянинг тадқиқот мавзуидир.

Анатомиянинг асосий ва энг қад. ўрганиш усулидан фойдаланилган, бора-бора кесиб препаратлар тайёрлаш, арралаш, қон томирларга турли суюкликлар юбориш, рентген нури ва микроскопии қўллаш усуллари жорий этилди: тирик одамда эса пайпаслаб кўриш, перкуссия (бармоқ ёки болғача билан уриб ўрганиш) ёки аускультация (эшитиб кўриш) усуллари қўлланила бошланди. Бундан ташқари, Анатомия (проекцион Анатомия) ҳайвонлар ва соғлом одамларда (ташқи белгиларга қараб) чуқурроқ ётган аъзоларнинг жойланишини тажриба йўли билан аниқлайди.

Ўзбекистонда Анатомия фанининг ҳақиқий ривожи 1940—50 й. ларга тўғри келади. Ўзбек олимларидан Ҳ. 3. Зоҳидов марказий нерв системасининг айрим соҳаларини, одамнинг ёшига хос тузилишини, Р. Э. Худойбердиев нерв системасининг қон билан таъминланишини, қон томирлар Анатомия сини, М. Н. Холқўзиев вегетатив нерв системаси А. сини, Н. К. Аҳмедов периферик нерв системасига рентген нурларининг таъсирини ўргандилар. Олимлардан С. Ш. Шаҳрбиддинов, А. Т. Окдлов, Ф. Н. Баҳодиров, Н. А. Ибодов, И. К. Қосимхўжаевлар ҳам Анатомия ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар. Ҳозир Анатомиянинг долзарб масалалари — жигар, томирларнинг нормал ва регенерация шароитидаги ўзгаришлари ҳамда нервларнинг тикланиши ва периферик қон айланиши устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Ад:. Аҳмедов Н. К., Шомирзаев Н. X., Нормал ва топографик анатомия, Т., 1991; Аҳмедов Н. К., Атлас. Одам анатомияси, 1 — 2-1., Т., 1996—97.

Носир Аҳмедов.

Loading...