АНАХРОНИЗМ

АНАХРОНИЗМ (юн. ana — тескари, қарши, choronos — вақт, давр) — 1) хронологик хато, бирон-бир воқеа, ҳодисани тамомила бошқа вақтга, даврга нисбат бериш;

2) бирор даврни тасвир қилишда шу даврга хос бўлмаган хусусиятларни атайлаб тиқиштириш;

3) ўз замонасига мос келмайдиган эски қарашлар, хатти-ҳаракатлар, урф-одатлар, ўтмиш сарқитлари.

Prev Article

АНАХИТА

Next Article

АНГАР