АНБАР БИБИ МАҚБАРАСИ

АНБАР БИБИ МАҚБАРАСИ — Занги ота мажмуаси таркибидаги мақбара. Тошкент яқинидаги Занги ота қишлоғида барпо этилган (15-а. бошларида). Занги ота мақбараси қатори бу ёдгорлик ҳам Амир Темур замонаси меъморчилик анъанасининг ёрқин намунасидир. Ривоятларга қараганда, мақбара Занги отанинг хотини Анбар бибининг қабри устига қурилган. Мақбара ичидаги иккинчи қабр Анбарбибининг аввалги қайнанаси Улуғпошшоники. Анбар биби мақбараси кейинги асрлардаги таъмирланиш оқибатида ҳозир ўзининг асли ҳолатини деярли йўқотган. Анбар биби халқ орасида афсонавий шахсга айланган. У кишининг руҳига бағишлаб ўтказиладиган урф-одат ва маросимларнинг кўпчилиги сув тошқини, бола туғилиши ва ҳосилдорлик билан боғлиқ бўлган.

Анбар биби мақбараси.

Loading...