АНБАР — 1) оқ ва қўнғир рангли мумсимон хушбўй модда. Уваланадиган мойли масса бўлиб, суюқланиш т-раси 60°, сувда эримайди, спирт, эфир, ҳайвон мойларида яхши эрийди. Анбардан янгилигида нажас ҳиди келади; эскиргач, бу ҳид кўтарилиб, нозиқ ҳид қолади. Анбар денгиз ҳайвони — кашалот ичагидан олинади; кашалотлар яшайдиган денгиз ва океанлар юзидан (айниқса, Ҳинд ва Тинч океанларнинг соҳилга яқин жойларидаги сувдан) ҳам йиғиб олинади. Атир-упа саноатида ишлатилади.