АНДАЛУСИЯ ТОҒЛАРИ

АНДАЛУСИЯ ТОҒЛАРИ (Кордильера-Бетика) — Испания жан. даги тоғлар тизими. Уз. 630 км. Бал. 3478 м гача (Муласен тоғи), бу Пиренеи я. о. даги энг баланд нуқта. Тоғлар кристалли жинслар ҳамда оҳактошлардан ташкил топган. Карст ҳодисалари ривожланган. Темир рудаси конлари топилган. Тоғ ён бағирларида дуб ва карағай ўрмонлари бор, маквис чангалзорлари билан банд бўлган тошлоқлар кўп. Цитрус плантациялари бор.

Prev Article

АНГСТРЕМ

Next Article

АНДАМАНЛАР