АНДАМАН ДЕНГИЗИ

АНДАМАН ДЕНГИЗИҲинд океанининг шим.-шарқий қисмида, Ҳиндихитой я. о. соҳилларига туташган денгиз. Очиқ океандан Андаман ва Никобар о. лари ажратиб туради. Майд. 600 минг км2 дан ортиқ. Энг чуқур жойи 4507 м. Оқимлар йўналиши муссон шамолларига қараб ўзгариб туради. Сув юзасидаги т-ра май ойида 29°, фев. да 26 — 28°. Шўрлиги шим. да 20%о дан, жан. да 33%о гача. Бир йилда 3000 мм дан ортиқ ёғин ёғади. Энг йирик портлари — Янгон (Мьянма), Жоржтаун (Малайзия).