Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

АНДАВА

АНДАВА (форс-тож. андова, андо — сомонли лой суваш) — сувоқ ишларида сувалаётган сатҳни текислаш, силлиқлаш, рах чиқариш учун ишлатиладиган қурувчилик асбоби. Асосан темирдан (баъзан, тахтадан) узунлиги 30 — 40 см, эни 8—10 см, қалинлиги 2 мм, уч томони энсизроқ қилиб ясалади. Ярим ей шаклидаги дастаси бўлади. Бундан ташқари, тунука қопланган катта Андава, катта силлиқлаш А. си, намат қопланган дюралюминийли кичик Андава, ташқи қирра Андаваси, ички қирра Андаваси, руста чикаргич Андава, куракча Андава (мастерок), галтел А. си (ярим думалоқ А.) каби хиллари бор. Катта юзаларни умумий силлиқлашда газчўп (катта ёғоч А.)дан фойдаланилади.

Prev Article

АНДА

Next Article

АНДАЗА