АНДАЗА (форс. — ўлчов, қолип) — намуна, нусха. Қоғоз, картон ва ҳ. к. дан махсус тайёрланади. Матодан кийим, чармдан пойабзал бичиш каби ишларда шакл кўчириш учун ишлатилади. Андазанинг турлари кўп. Чунончи: а) либос да олд Андаза, орқа Андаза, енг Андаза, ёқа Андаза, кўкрак А. ;
6) пойабзалда қўнж Андаза, соғ Андаза, бетлик (бош) А., гулчин А., тагчарм Андаза, пошна А. ва ҳ. к. А. олиш, тайёрлаш ёки А. лаш — кийим бичиладиган газламанинг устига А. шаклини тушириш; А. қирқиш — белгиланган чизиқлар устидан қайчи билан қирқиш. Каштачиликда қоғоз ёки картондан чизмакаш, рассом чизган нақшга мувофиқ қирқиб тайёрланган гул ҳам А. деб аталади.