АНДЕЗИТ

АНДЕЗИТ (Анд тоғлари номидан) — эффузив ўрта tof жинси. Асосан плагиоклаз, авгит ва б. минераллардан ҳамда вулкан шишасидан таркиб топган. Порфир ва афир структурали. Қад. ва ҳоз. вулканлардан оқиб чиққан лавали жинсларнинг асосий қисмини базальт билан Андезит ташкил қилади. Кислотабардош материал, қурилишда ишлатиладиган тош. Камчатка, Кавказ, Закарпатье, Азов бўйида ҳамда Ўзбекистонда (Чатқол, Қурама, Қоржонтов, Султон Увайс тоғларида) учрайди.