АНДИЖОН СУВ ОМБОРИ

АНДИЖОН СУВ ОМБОРИАндижон вилоятида Қорадарёда қурилган гидротехника иншооти. Кўп йиллик режимда дарё сувини тартибга солади. Ирригация-энергетика мақсадларига мўлжалланган. Қурилиш 1982 й. да ниҳоясига етди. Андижон сув омбори бал. 121 м, узунлиги 1040 м бўлган бетонли катта контрфорели тўғон қуриб ҳосил қилинган. Сув сиғими 1,9 млрд. м3. Гидроузел таркибига тўғон, сув ўтказувчи иншоотлар ва ГЭС киради. Сув ўтказувчи иншоотлар фавқулодда тош-қинда 1700 м3/с гача сув ўтказишга ва умумий сув сарфи 230 м3/с бўлган ирригация каналларига оқизишга мўлжалланган. ГЭС каналларга тушаётган сув ҳисобига ишлайди, 192 м3/с сув сарфига мўлжалланган, қуввати 140 МВт. А. с. о. суви Фарғона водийсида 273 минг га яқин майдоннинг сув таъминотини яхшилайди, қўшимча 35 минг га ерни суғориш имкониятини беради.