АНДИЖОН ТЕАТРИ

АНДИЖОН ТЕАТРИ, Йўлдош Охунбобоев номидаги Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театри — тўнғич ўзбек профессионал театрларидан. 1919 й. нояб. — дек. ида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигида «Ягона труппа» номи билан расман иш бошлаган. Труппанинг ташкилий, ижодий такомилида Т. Жалилов, Андижон театри Азимов (Оташ), Б. Файзиев, Орифжон Тошматов (Ориф Гармон), М. Нажмиддинов, Исҳоққори Каримов каби созанда, бастакор ва ҳофизлар, шунингдек С. Зиёев, М. Каримов, Б. Машрабий, А. Исроилов, Ф. Бойбеков сингари ижодкорлар муносиб ҳисса қўшганлар. 1924 й. театр «Умид» труппаси номи билан Андижон маориф бўлими ихтиёрига олинади. Труппага А. Исматов, Қ. Охунов, Ҳожи Зуннун каби актёрлар қўшилади. Дастлаб репертуар асосини маърифий руҳдаги ҳажман катта бўлмаган асарлар ташкил эттан. Труппа сафида созанда ва овозли актёрларнинг борлиги жамоага соф драма қатори мусиқали драма спек-таклларини яратиш имконини берди. «Ҳинд ихтилочилари» (А. Фитрат), «Падаркуш» (М. Беҳбудий), «Ёрқиной» (Чўлпон), «Фидоий муҳаббат» (Ш. Расулзода), «Эрк болалари», «Етим ва етима» (Ғ. Зафарий), «Лолахон» (К. Яшин) каби спектакллар мусиқавий ифодага, халқ қўшиқларига бойлиги билан томо-шабин эътиборини қозонди. Ҳамзанинг «Заҳарли ҳаёт», Уйғурнинг «Туркистон табиби» каби асарлари ҳам ўрин олди. Театрга тажрибали реж. лардан М. Тожизода, Али Ардобус, X. Қориев — Ўғизлар таклиф этидци. 1920 й. лар ре-пертуаридан рус босқинчилигига қарши оҳанг билан суғорилган баъзи пьесаларнинг учраши алоҳида эътиборга лойиқ. К. Рамзийнинг «Ватан қаҳрамо-ни», занжирбанд этилган она тимсолида «олами Турон» образини ифода этувчи «Она Ватан», Беҳбудийнинг «Падар-куш» каби асарлари шулар жумласидан-дир. 1927 й. да театр Андижон ш. давлат труппаси номи б-н қайта тузилади. Унга этнографик — концерт ансамблидан М. Қориёқубов, Тамарахоним, Г. Раҳимова, Қўқон театри артистларидан М. Қўлдошев, Л. Саримсоқова, С. Хўжаев, У. Абдуллаев, 1929 й. Ҳ. Носирова, М. Азизова, Ш. Раҳимова каби санъаткорлар келиб қўшилади. К. Яшин адабий эмакдош, Т. Жалилов мусиқа раҳбари этиб тайинланади. «Ҳалима» (F. Зафарий), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид), «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков), «Икки бойга бир малай» (К. Гольдони), «Ҳужум» (В. Ян), «Маликаи Турандот» (К. Гоцци) каби спектакллар труппанинг профессионал саҳна маҳорати ошишида, ўз ижодий қиёфасига эга бўлишида муҳим роль ўйнади. 1931 й. да театрга Й. Охунбобоев номидаги Иккинчи ўзбек давлат драма театри номи берилди. Театрнинг 30-й. лардаги ижодий ривожида бадиий раҳбар И. Каримов, директор М. Қориёқубов, мусиқа раҳбари Т. Жалилов, адабий эмакдош С. Абдулла, реж. Р. Султоновлар фаолияти алоҳида эътиборга молик бўлди. Бош ролларни ўйнаган А. Бакиров, Ҳ. АминоваНомус ва мухаббат», «Макр ва муҳаббат»да Ғулом, Онахон, Фердинанд, Луиза), А. Исматов («Рустам»да Рустам), Ш. Раҳимова, М. Юнусов, Андижон театри Иброҳимов («Ойхон», «Гулсара»да) ва б. йирик драма актерлари сифатида ижод этдилар. 1937 й. Исҳоқ қори Каримов, Р. Султонов, С. Сайфий, Р. Раҳимий халқ душмани сифатида қораланиб, ҳибсга олиндилар ва 1939 й. га қадар биронта ҳам спектакль қўйилмади. 1940 й. В. Азимов саҳнага қўйган «Тоҳир ва Зуҳра» спектакли театр ҳаётида янги босқичга айланди. У. Шекспирнинг «Ромео ва Жульетта» фожиасининг илк бор А. т. да қўйилиши театрнинг улкан имкониятларга эга эканлигини кўрсатди. «Шоҳи сўзана» (А. Қаххор), «Юрак сирлари» (Б. Раҳмонов), «Нурхон», «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин), «Қароқчилар» (Ф. Шиллер), «Чин мухаббат» (О. Ёқубов), «Алишер Навоий» (Уйғун, И. Султон), «Холисхон» (Ҳамза) каби спектакллар ўнлаб истеъдодли актёрлар етишиб чиқишида ўзига хос мактаб бўлди. А. Аминова, М. Убайдумаева, 60 — 70-й. ларда Ҳ. Охунова, У. Нуралиев, Ҳ. Олимжонов, С. Улуғов, М. Қодиров, М. Бойматова ва б. актёрларнинг театрга келиб қўшилиши репертуарнинг бойишига, жаҳон драматургиясининг йирик намуналарига ўрин беришга имкон яратди. «Қирол Лир», «Ричард III» (У. Шекспир), «Меҳробдан чаён» (А. Қодирий), «Сув келтирган азиз» (Н. Сафаров), «Юракдаги тош» (3. Муҳиддинов), «Она қизим» (Шуҳрат), «Бобур» (3. Муҳиддинов), «Бой ила хизматчи» (Ҳамза), «Фарғона тонг отгунча» (М. Исмоилий), «Тошболта ошиқ» (Ҳ. Ғулом), «Темир хотин» (Ш. Бошбеков), «Нодира» (Ҳ. Раззоқов), «Чорраҳа» (А. Жаббор), «Алла» (Т. Минуллин), «Зебуннисо» (Уйғун) ва б. театрда қўйилган энг яхши спектакллардир. Театрда А. Аминова, Ҳ. Олимжонов, О. Саидбурҳонов, F. Ҳожиқулов, М. Бойматова, Н. Ҳакимова, М. Йўлдошева, С. Умаров, О. Махмудова, X. Солиев, X. Юнусов, Ш. То-жибоева каби санъаткорлар фаолият кўрсатмоқдалар. Театрнинг бош режиссёри ва бадиий раҳбари — Толибжон Ҳамидов (1997).

Сотимбой Турсунбоев.