АНДИЖОН ТУМАНИ — Андижон вилояти марказий қисмида жойлашган туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Жалақудуқ, Хўжаобод, Асака, Олтинкўл, Балиқчи, Избоскан ва Пахтаобод туманлари билан чегарадош. Майд. 0,38 минг км2. Аҳолиси 177,3 минг киши (2000). Андижон туманида 1 шаҳарча (Куйганёр) ва 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўтақора, Ёрбоши, Кунжи, Найман, Орол, Оқёр, Хақан, Хартум, Харабек) бор (2000). Маркази — Куйганёр шаҳарчаси.
Табиати. Андижон тумани рельефи пасттекислик, қир ва адирлардан иборат. Шим,-шарқида Андижон — Отчопар, Тешиктош адирлари ва Харабек, Бўтақора, Ёрбоши кирлари мавжуд. Иқдими кес-кин континентал. Июлнинг ўртача т-раси 27,3°, янв. ники — 3°. Вегетация даври 160—180 кун. Йилига ўртача 225 мм ёғин тушади. Туманнинг шим. ва шим.-шарқидан Қорадарё, Андижонсой оқиб ўтади. Совуқбулоқ булоғи, Усмон Юсупов номидаги Катта Фарғона канали, Қуйи Улуғнор канали, Куйганёр насос ст-яси, Кўтарма насос стяси, Чинобод, Асака ташламалари бор. Туман адир қисмининг тупроғи арзиқ, қолган ерларда бўз тупроқ. Баҳорда адирлар эфемер ўсимликлар билан қопланади. Экин экилмайдиган ерларда шувоқ-шўра ўсади. Ёввойи ҳайвонлар кам учрайди, судралувчилар, кемирувчилар, қушлар бор.
Аҳолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, тожик, уйғур, қирғиз ва б. миллат вакиллари ҳам бор. 1 км2 га ўртача 465 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 10,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 163,1 минг киши (2000).
Хўжалиги. Туманхўжалигиасосан қ. х. га ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари бор. Ширкат хўжаликлари пахтачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, ғаллачилик, полизчилик, чорвачилик билан шуғулланади. Туманда 10 қўшма корхона, 114 кичик корхона, 14 акциядорлик жамияти, 74 хусусий, 10 ширкат корхоналари мавжуд (2000). Қ. х. нинг етакчи тармоғи — пахтачилик. Қ. х. да суғориладиган ерлар 12,0 минг га, шу жумладан 5,8 минг га ерга пахта, 0,5 минг га ерга сабзавот, 1,2 минг га ерга беда, 0,2 минг га ерга шоли экилади, 0,2 минг га ер боғдан иборат. Андижон туманида 15 ширкат хўжалиги, 9 хўжаликлараро корхона, 1 ўқув тажриба, 1 уруғчилик хўжалиги, 116 фермер хўжалиги, агрофирма бор. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 37,2 минг қорамол, 37,7 минг қўй ва эчки, 48,1 минг парранда боқилади (2000).
Андижон туманида Андижон қишлоқ ҳужалиги институтў, Ўзбекистон Республикаси Қ. х. ва сув хўжалиги вазирлиги Қ. х. илмий и. ч. марказининг суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар етиштириш илмий тадқиқот ин-ти (1999) жойлашган. Булардан ташқари туманда Андижон вилоят насос ст-яси, вилоят сабзавот ва нав уруғлари очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва қ. х. ни кимёлаштириш маркази (лаб.) бор. 1999 й. 2 сент. да Оқёр саноат касб-ҳунар коллежи би-носи қурилиб ишга туширилди. Коллежда 280 ўқувчи ўқийди (2000). 2000 й. да академик лицей ташкил этилди. 1999/2000 ўқув йилида 53 умумий таълим мактаби бўлиб, 39,6 минг ўқувчи таълим олди. Гимназия, 3 лицей мавжуд. 1465 ўринли касалхона ва диспансер бўлиб, уларда 94 врач, 458 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. «Андижон тонги» туман газ. 1962 й. дан чиқади (адади 2370).