АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДАБИЁТ ВА САНЪАТ МУЗЕЙИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДАБИЁТ ВА САНЪАТ МУЗЕЙИАндижон ш. даги ўзбек адабиёти ва санъати асарлари тупланган муассаса. 1989 й. вилоят ўлкашунослик музейидан ажралиб чиқиб мустақил фаолият кўрсата бошлаган. Андижон ш. даги меъморий ёдгорлик Аҳмадбек ҳожи меҳмонхонаси (музей маъмурияти ва санъат булими) ҳамда Арк ичи (адабиёт булими) меъморий ёдгорлигида жойлашган. 1975 й. Ўзбекистон Қўлёзмалар ин-ти адабиёт музейининг Андижон булими сифатида Ҳ. Сулаймонов ташаббуси билан Андижон жоме масжиди мажмуасида очилган. 1978 й. дан вилоят улкашунослик музейи ихтиёрида, тасвирий ва амалий санъат булими ташкил этилди. Музейнинг умумий жамғармаси 3718 та бўлиб, адабиётлар (2565 та), тасвирий ва амалий санъат асарлари (1000 дан ортиқ) тупланган. Музейда республика ва вилоят миқёсидаги турли даврларда халқ усталари томонидан яратилган амалий санъат намуналари, тасвирий санъат асарлари, шарқ мутафаккирлари қўлёзма ва тошбосма асарлари, ҳоз. давр адабий муҳитини акс эттирувчи материаллар сақланади. Жумладан, Бобур бўлимида Бобур ҳаёти ва ижодига оид бой материаллар, тарихий манбалар тупланган; Жомийнинг «Девон»и, А. Бедилнинг «Куллиёт»и ва б. қўлёзма асарлар диққатга сазовор. Музейда турли мавзуда кўргазмалар ташкил қилинади.