АНДИЖОН ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИАндижон ш. даги музей. Вилоят қ. х. ютуқлари кўргазмаси асосида ташкил этилган (1934). Музейда Фарғона водийсидаги халқ тарихи, маданияти, водийнинг табиати, табиий бойликлари, халқ хўжалиги ютуқлари, вилоят меҳнат ва иқтисодий алоқаларини акс эттирувчи кўргазмалар, муҳим тарихий ҳужжат ва ашёвий далиллар, 300 га яқин тасвирий санъат асарлари, 1000 дан зиёд амалий санъат буюмлари ва б. бор. Музейда ўлка табиати, моддий-маънавий маданияти тарихини ўзида акс эттирган 30 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади (2000). Андижон вилоят ўлкашунослик музейининг туманлар (Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Улуғнор, Жалақудуқ ва б.) да бўлимлари мавжуд. Музей 1982 й. да барча қулайликларга эга бўлган замонавий бинога кўчиб ўтди.