АНДИЖОНКАБЕЛЬ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«АНДИЖОНКАБЕЛЬ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИэлектр техника саноати корхонаси, Андижон вилоятининг Хонобод ш. да жойлашган. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига киради. 1985—94 й. ларда «Андижонкабель» и. ч. бирлашмаси. 1994 й. дан ҳоз. номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Турли маркадаги кабеллар, электр ускуналари ва электр тармоқлари учун симлар — мис, жез (мис ва рух қртишмаси), никель симлари ва симтўрлари, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаради.

1982—85 й. ларда корхонанинг 1-навбати, 1987 й. да 2-навбати қурилиб, ишга туширилган. Корхонанинг 2-навбати ишга туширилгандан кейин қуввати йилига 823 минг км электр симлари, 520 минг м2симтўрлар и. ч. га ет-казилди. 1988 й. да Финляндиянинг «Нокия» фирмасида тайёрланган линиялар ўрнатилди ва йилига 30 минг шартли км шаҳар телефон кабеллари и. ч. ўзлаштирилди. 1986 й. да корхонанинг филиали бўлган Тополино рўзғорбоп кабель маҳсулотлари з-ди ишга туширилган.