АНДИЖОННОМА

«АНДИЖОННОМА»Андижон вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газ. Андижон ш. да ўзбек тилида ҳафтада 2 марта чиқади. Дастлаб «Кизил қўшчи ва деҳқон» номи билан (1921 й. 30 майдан), кейинчалик турли номларда («Дархон», «Пахта фронти»; 1938—91 й. ларда «Коммунист») нашр қилинган. 1992 й. дан ҳоз. номда. Газ. да турли даврларда Чўлпон, Асқад Мухтор, Сайда Зуннунова, Олимжон Холдор каби ёзувчилар, таниқли таржимон Рустам Абдураҳмонов фаолият кўрсатган. Турли йилларда таҳририятда меҳнат қилган Ғуломжон Зайнобитдинов, Облоқул Эгамов, Каримжон Йўлдошев, Юсуфжон Ғиёсов, Собиржон Шока-римов, Муҳаммаджон Абдукаримов, Муқимжон Ниёзов, Маҳмуджон Норхўжаев, Раҳбархон Файзибоева, Тўлқинбой Сатимов, Абдумутал Абдуллаев, Заҳриддин Муҳитдинов, Фозилжон Сиддиқов, Махпиратхон Тожихалиловалар Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, Республикада хизмат кўрсатган журналист фахрий унвонларига сазовор бўлишган. Газета таҳ-ририяти ташаббуси билан 1970-й. ларда ташкил этилган ишчи ва қишлоқ мухбирлари мактабини 2000 й. га қадар 1000 дан зиёд тингловчи битирди.

«Андижоннома» Андижон вилоятининг ойнаси сифатида бу ерда бўлаётган йирик қурилишларнинг бориши ҳақида батафсил мақолалар ёритган. Жумладан, Андижон сув омбори қурилиши, Катта Фарғона канали қурилиши, тўқимачилик ва енгил саноат қурилишлари, «Антекс» ҳамда бошқа қўшма корхоналар қурилишлари доимий равишда газетанинг диққат марказида турган. 2000 й. 31 майда «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газ. лари бирлашган тахририяти ташкил этилди. Таҳририятда иқтисодиёт, агросаноат, хатлар ва оммавий ишлар, ижтимоий масалалар ва маънавият ҳамда спорт бўлимлари ишлаб турибди. Ўзбек тилидаги газ. нинг адади 4 мингдан ортиқ (2000).