АНДИЖОНСОЙ

АНДИЖОНСОЙАндижон вилоятидаги канал. Умумий уз. 76,7 км, сув ўтказиш имконияти 45,0 м3/сек. Канал Андижон сув омборидан сув олади ва Катта Фарғона каналига ташлама билан тугайди. Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Андижон, Олтинкўл туманларидаги экинзорни сув билан таъминлайди, шунингдек канал Андижон шаҳридан ўтиб, биокимё з-дини ва шаҳарнинг кўкаламзор ерларини сув билан таъминлашга ҳам хизмат қилади. Андижонсойдан Ишкол, Жўрабой, Деҳқон, Янги Кўтарма, Қатортол, Кўк Гумбаз, Хўтан, Қўшариқ, Деривация каби 10 га яқин катта-кичик каналлар ва 30 га яқин майда даҳаналар сув олади. Андижонсойда 6 та йирик сув тақсимлаш иншоотлари қурилган (улардан 3 таси телемеханика воситалари б-н жиҳозланган). Андижонсойдан Андижон туманидаги ва вилоятнинг бошқа шарқийғарбий туманларидаги, шунингдек Ёмонадир мавзеидаги экинзорларга насослар ёрдамида сув чйқарилади.