АНДИЖОНЁҒМОЙ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«АНДИЖОНЁҒМОЙ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИозиқ-овқат саноати корхонаси, Андижон ш. да жойлашган. «Ўзёғмойтамакисаноат» уюшмаси таркибига киради. Пахта чигитидан мой, хўжалик совуни, шулха, кунжара ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 1907— 54 й. ларда Андижон ёғ з-ди, 1954—94 й. ларда Андижон ёғ-мой комбинати, 1994 й. дек. дан ҳоз. номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти. 1907 й. «Т. К. Соловьев ва унинг компанияси» хусусий фирмаси томонидан ташкил этилган (суткасига 50 т чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлган). 1930—31 й. лар қисман қайта жиҳозлаш ишлари ўтказилиб, чигитдан тук аж-ратиб олувчи цех ва буғ қозони, таъмирлаш цехи, лаб. қурилди, иш қуввати суткасига 200 т чигитни қайта ишлашга етказилди. 1949 й. дан узлуксиз экстракция усули билан ёғ олиш ўзлаштиридди. 1960 й. да совун цехи ишга туширилгач, и. ч. кўрсаткичлари уч баравар ошди. 1962 й. дан ёғни соапстокдан ёг кислоталарини дистилляция усули орқали олиш цехи ишга туширилди, натижада совун сифатини яхшилашга эришилди. 1983—93 й. ларда корхонанинг асосий и. ч. цехлари замонавий хорижий технологик линиялар билан жиҳозланди. 1975—96 й. ларда корхонанинг қуввати суткасига 540 т чигитни қайта ишлашга ва 85 т хўжалик совуни и. ч. га етказилди.

Loading...