АНДИША

АНДИША — ахлоқий тушунча. Ўзаро муомалада шарм-ҳаё, босиқлик ва мулойимлик билан муносабатда бўлишни талаб қилади. Андиша ли одам бировларнинг иззат-нафсига тегмайди, катталар, оқсоқоллар ҳурматини жойига қўяди; ўта босиқлик билан фикр юритиб бирор ишни ҳал қилади. Андиша шарм-ҳаё, уят, истиҳола, иффат, ибо каби одоб тушунчалари билан узвий боғлиқ.