АНДОҚСОЙ — Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳудудидаги сой. Октогнинг жан. ён бағрида 1400 м баландликдан бошланиб, жан. га оқади. Андоқсойнинг юқори қисмида водийси тор (50—70 м) ва чуқур (150 м), 2—3 террасаси бор. Жан. роқда сой икки тармоққа бўлиниб сўнгра яна қўшилади. Сел келган вақтларда А. Окдарёгача етиб келади. Ёмғир ва булоқлардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи (Дара қишлоғи яқинида) 80— 100 л/сек, апр. да 200 л/сек.