АНЕМИЯГА ҚАРШИ МОДДАЛАР

АНЕМИЯГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — гемоглобин ва қизил қон таначалари миқдорини ошириш, шунингдек анемияни даволашда ишлатиладиган дорилар. Анемияга қарши моддалардан темир, кобальт, мис препаратлари, цианокобаламин (В12 витамин) ва фолат кислота (В, витамин) тиббиёт амалиётида куп қўлланилади.