АНЕСТЕЗИЯ

АНЕСТЕЗИЯ (юн. an — инкор қўшимчаси ва aisthesis — сезги, ҳис этиш) — сезгини йўқотиш, оғриқсизлантириш. Сунъий Анестезия кўпинча жарроҳликда ва б. ҳолларда қўлланиладиган оғриқсизлантиришдир. Умумий ҳамда маҳаллий турлари бор. Умумий Анестезия — умумий наркоз; кимёвий моддалар, электр токи ёки руҳий таъсирот ёрдамида беморни ухлатиб оғриқсизлантириш. Маҳаллий Анестезия дорилар, физик ёки механик омиллар ёрдамида периферик нерв системасининг бирор бўлагига таъсир қилиб, уни оғриқ сезмайдиган қилиб қўйишдир. Нерв толаларини сиқиш билан ҳам оғриқсизлантириш мумкин.

Prev Article

АНЕВРИЗМА

Next Article

АНЖЕ