АНГИДРИД

АНГИДРИД (юн. an — инкор қўшимчаси ва hydor — сув) — бирор элементнинг кислород билан бирикмаси. Металлмасларнинг ва баъзи металларнинг юқори оксидлари Ангидрид дир. Ангидрид икки усулда:

1) оддий модданинг кислород билан бирикишидан;

2) кислотани қиздириб, сувсизлантиришдан ҳосил бўлади. Анорганик кислоталарнинг Ангидрид лари каби органик кислоталарнинг Ангидридлари ҳам маълум. Мас, сирка А. (СН3СО)2О, бензой Ангидрид (С6Н5СО)2О ва б. кимё саноатида ацилловчи восита сифатида карбон кислота қолдиғи RCO ни бирикмаларга киритиш учун қўлланилади.

Loading...