АНГИДРИТ

АНГИДРИТсульфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи CaSO4. Ромбик сингонияли. Қаттиқлиги 3,5—3,8. С. oғ. 2,9—3,0. Мўрт. Рангсиз ёки оқ, баъзан оч ҳаво ранг, кулранг, қизғиш, кўк. Шишасимон ялтироқ. Ангидрит чўкинди жинслар орасида, айниқса доломитлашган оҳактошлар ичида кўп учрайди. Табиатда Ангидрит зич масса ёки қатлам-қатлам ҳолда учрайди; баъзан гидротермал ертомирларда ҳам бўлади. Зангори майда донали Ангидрит вульпинит ёки бергам мармари деб аталади. Ангидрит боғловчи модда. Ўғит, цемент, безак буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Ангидрит намликни шимиб яна осонгина гипега айланиши ва ўз ҳажмини 30% гача катталаштириши мумкин. Ангидрит конлари Россия, Украина (Донбасс, Карпатол-ди) ва б. жойларда бор. А. нинг катта захиралари Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида ва Олмалиқ атрофларида топилган.