АНГИОКАРДИОГРАФИЯ (ангио…, юн. kardia — юрак ва grapho — ёзаман, тасвирлайман) — рентгенологик текширишда юрак ва йирик томирлар ичига контраст модда юбориб, уларнинг соя тасвирини олишга имкон берадиган усул. Юракнинг асосан тугма пороклари тавсифини аниқлаш учун қўлланилади.