АНГИОМА

АНГИОМА (ангио… ва юн. ота — ўсма) — қон ёки лимфа томирларида пайдо бўладиган хавфсиз ўсма. Одатда, боланинг она қорнидаги даврида томирларнинг нотўғри ўсишидан вужудга келади. Кўпинча терида (юз ёки бадандаги нор), баъзан жигар, мия ва б. аъзо ҳамда тўқималарда учрайди. Капилляр, говаксимон ва шохсимон Ангиома бўлади. Электрокоагуляция, рентген ва радиоактив нурлар ҳамда жарроҳлик усули билан йўқотилади.

Prev Article

АНГИДРОН

Next Article

АНГЛЕЗИТ