АНГИОТЕНЗИН, ангиотонин, гипертензин — биологик фаол модда; кимёвий тузилишига кўра пептид; қон томирларни торайтириб, артериал босимни оширади, организмдаги сув-туз алмашинувини бошқаради, альдостерон, простагландинлар ва б. гормонлар ҳосил бўлишига хизмат қилади.
Ангиотензин полипептид бўлиб, бир неча аминокислотадан иборат. Қон плазмасидаги ангиотензиногендан ҳосил бўлади. Ренин-ангиотензин системасининг таркибий қисми ҳисобланади. Табиий Ангиотензиндан қрлишмайдиган аналоглари синтез қилинган.