АНГИШВОНА

АНГИШВОНА (форс. ангушт — бармоқ, вона — сақловчи) — иш тикишда бармоқ учига кийиладиган металл ғилоф; А. нинг ён ва устки юзаларида игнанинг кети қадаладиган (тойиб кетмаслиги учун) чуқурчалар бўлади. Кийимкечак, кўрпа-ёстиқ тикишда бармоқларга игна санчилмаслиги ва игнани қалинроқ газламадан ўтказишда ишлатилади. Қадимда Ангишвона чармдан ҳам ясалган.

Loading...