АНҒИЗ

АНҒИЗ — ғалла ва ем-хашак экинлари ўриб олинганидан кейин далада қоладиган ўсимлик пояси; ғалласи ўриб олинган дала. Анғизнинг органик қолдиқлари тупроқни чириндилар билан бойитади. Ерни ҳайдашда ҳайдалма қатлам тупроғининг физик хоссаларини яхшилаш, кукунланиши ва намнинг буғланишини камайтириш, бегона ўтлар уруғини чуқур кўмиш зарур. Баъзи жойларда ер лушчильниклар билан юза юмшатилади, кузда шудгор қилинади ёки экинлар ўриб олиниши билан анғиз экинлари (маккажўхори, кунгабоқар, суданўт, мош ва б.) экилади.

Loading...