АНГЛЕР (АНГЕЛЬ) ҚОРАМОЛ ЗОТИ

АНГЛЕР (АНГЕЛЬ) ҚОРАМОЛ ЗОТИ — сути учун боқиладиган зот. Зот ҳақидаги маълумотлар 16-а. га тўғри келади. Суяги нозиқ, танаси чўзиқ, сутдорлик белгилари яхши ривожланган, туси қизил. Буқаларининг тирик вазни 850—1000 кг, сигирлариники 500—580 кг. Йилига 4000—4500 кг сут беради, сутининг ёғлиги 4,5—4,6%. Асосан Ғарбий Европа мамлакатларида боқилади. Англер (ангель) қорамол зоти қизил дания зотини у орқали қўнғир латиш, қизил эстон, қизил литва, қизил дашт зотларини чиқаришда асос бўлган. Украина, Россия, қисман Ўзбекистондаги хўжаликларда ҳам боқилади.