АНГЛИЯ-МИСР ШАРТНОМАСИ

АНГЛИЯ-МИСР ШАРТНОМАСИ (1936 й.) — дўстлик ва иттифоқ тўғрисидаги шартнома. Мазкур шартнома Мисрнинг ички ва ташқи ишлардаги мустақиллигини бирмунча кенгайтириб, Буюк Британиянинг Мисрдаги асосий мавқеини сақлаб қолди. 1951 й. да Миср томонидан бекор қилинди. Буюк Британия шартнома бекор этилганини 1954 й. да тан олди.