АНГЛИЯ

АНГЛИЯ — Буюк Британиянинг маъмурий-сиёсий қисми, унинг тарихий ўзаги. Буюк Британия о. нинг жан. ва ўрта ҳудудида жойлашган. Германияда яшаган ва 5 — 6 – а. ларда Европа қитъасидан оролга кўчиб борган англлар қабиласидан Англия номи келиб чиққан. Кенг маънода кўпинча Буюк Британия ва Шим. Ирландия Қўшма қироллигини Англия деб атайдилар. Майд. 131 минг км2, аҳолиси — 50 млн. кишига яқин (1999). Буюк Британия бутун майд. нинг 54% ва аҳолисининг 80% дан кўпроғи. Англия 39 графлик, 6 метрополия графлиги ва катта Лондонга бўлинади. Лондоннинг алоҳида бошқарув тизими бор: унинг 28 округидан ҳар бирида кенгаш мавжуд. Лондондаги ижроия ҳокимиятини лордмэр амалга оширади. Англия — иқтисодий жиҳатдан Буюк Британиянинг энг ривожланган бўлаги. Мамлакатнинг анъанавий саноат тармоқлари: кончилик (тошкўмир, темир руда), кора металлургия, металлсозлик, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати асосий марказлари шу ерда жойлашган. Машинасозлик (автомобилсозлик, авиасозлик, станоксозлик, асбобсозлик), электр ва радиотехника, атом саноати ҳам яхшигина ривожланган. Англияда мамлакатнинг энг катта саноат марказлари: Лондон, Бирмингем, Ливерпул ва б. жойлашган. Буюк Британия жами экинзорларининг салкам 70% А. га тўғри келади. У сут чорвачилиги, сабзавотчилик ва боғдорчиликнинг асосий маскани ҳамдир. Англияда транспорт тармоғи қалин, унинг портлари (Лондон, Ливерпул, Саутхемптон ва б.) орқали мамлакат юк айланмасининг 80% дан кўпроғи ўтади. Яна қ. Буюк Британия.

Loading...