АНГЛОСАКСЛАР — 5-6-а. ларда Британияни босиб олган герман қабилалари — англлар, сакслар, ютлар ва фризларнинг умумий номи. 7 — 10-а. ларда ўзида кельт хусусиятларини сингдирган сакс элати шаклланди. Англосакслар бриттлар ва скандинавияликларга қарши бирлашиш ва курашиш жараёнида халқ сифатида шаклланди. Нормандлар истилосидан (1066) сўнг А. Англияга келиб жойлашган данлар, норвеглар, Франциядан келганлар (нормандияликлар) билан аралашиб, инглиз халқининг таркиб топишига асос бўлганлар.