АНГОР — Сурхондарё вилоятидаги шаҳарча. Ангор тумана маркази. СурхонШеробод водийсида, Катта Ўзбекистон тракти ёнида. Термиз ш. дан 33 км шим.ғарбда жойлашган. Яқин т. й. станцияси Навшаҳардан 14 км. Аҳолиси 14,1 минг киши (1995). Ангор ариғидан сув ичади. Саноат корхоналарида асосан қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. 3 умумий таълим мактаби, 4 болалар боғчаси, туман марказий касалхонаси, катталар поликлиникаси, ўсмирлар поликлиникаси, пахта ҳиссадорлик жамияти, туман давлат ҳиссадорлик машина-трактор парки туман бўлими, савдо пунктлари, 2 кинотеатр, 2 кутубхона, маданият уйи, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш пункти бор.