АНГРЕН ОЛТИН БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ

АНГРЕН ОЛТИН БОЙИТИШ ФАБРИКАСИолтин рудасини бойитувчи ф-ка, «Ўзбеколмосолтин» уюшмаси таркибига киради, Тошкент вилояти Ангрен ш. дан 6 км узоқлиқда, шаҳарнинг ғарбида жойлашган. 1971—73 й. ларда қурилган. Ф-када Кўчбулоқ, Қизилолмалисой ва б. олтин конларидан қазиб олинган руда қайта ишланади (қайта ишланадиган рудалар таркибида 40 га яқин минераллар учрайди). Ф-када олинган гравио – ва флотокон-центратлар яна қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатита жўнатилади. Ф-када ишлаб чиқариладиган маҳсулотдан олтин, кумуш, мис, селен, теллур, висмут каби металлар олинади. Ф-ка 1992—93 й. ларда «Ўрта Осиё рангли металлар» лойиҳа и. т. института лойиҳаси асосида реконструкция қилинди ва и. ч. қуввати икки марта оширилди. Ф-ка негизида қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ньюмонт (АҚШ), Мицуи (Япония) компаниялари билан ҳамкорликда ёпиқ турдаги «Ангренголд-компани» қўшма корхонаси барпо этиш бўйича шартнома имзоланди (1997).

Next Article

АНГСТРЕМ