АНГРЕН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ КОМБИНАТИ

АНГРЕН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ КОМБИНАТИ — турли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси таркибига киради. 1947 й. да ишга туширилган.

Ангрен қурилиш материаллари комбинати каолин, цемент, майдаланган глеж ва кул-шлак каби қурилиш материаллари ишлаб чиқаради. Корхонада ҳар йили ўртача 30 минг т цемент, 120 минг т глеж, 5 минг т бошқа қурилиш материаллари тайёрланади. Келгусида янги техника ва технологиялар жорий этиш орқали 4 хилдаги рангли цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Next Article

АНДАЛУЗИТ