АНҲОР 2 23.06.2024 АНҲОР (араб, наҳр — дарё сўзининг кўплиги) — катта канал, ариқ. Хоразм шевасидаги арна сўзига тўғри келади. Анҳор атамаси баъзан мустақил атокли от ўрнида ҳам ишлатилади. Мас, Тошкентдаги Анҳор ариғи.