АНИКУШИН Михаил Константинович

АНИКУШИН Михаил Константинович (1917.19.9 (2.10) , Москва) — ҳайкалтарош, РФ БА ҳақиқий аъзоси (1962). Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик ин-тида таълим олган (1937— 41 ва 1945—47). Санкт-Петербургдаги Аникушин Пушкин ҳайкали (бронза, 1957), «Ленинграднинг қаҳрамон ҳимоячиларига» мемориали (1975) ва б. асарларида муаллиф образнинг руҳий ҳолатини очиб беришга ва табиийлигига, мутаносибликка, меъморий муҳит билан уйгунлигига эришган. Тошкент ш. даги Пушкин ҳайкалини ҳам Аникушин яратган.