АНИҚ (ПРЕЦИЗИОН) ҚУЙИШ

АНИҚ (ПРЕЦИЗИОН) ҚУЙИШ — металлургияда механик ишлов беришни талаб қилмайдиган қуймалар олиш усули. Қийин ишлов бериладиган материаллар (легирланган пўлат, оловбардош ва қаттиқ қотишмалар ва ҳ. к. лар)ни қуйишда Аниқ (прецизион) қуйиш ишлатилади. Аниқ (прецизион) қуйиш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: буюм намунасини тайёрлаш; мум моделлар қуйиш учун пресс-қолип тайёрлаш; мум моделлар қуйиш; қуйма қолипини тайёрлаш; мумни эритиш ва қолипини қиздириш; металлни эритиш ва қолипга қуйиш; қуйгичларни уриб чиқариш ва қуймани тозалаш. Аниқ (прецизион) қуйиш усули саноатнинг турли соҳаларида кенг қўлланилади.