АНИҚЛОВЧИ

АНИҚЛОВЧИ — гапнинг иккинчи даражали бўлаги. Нарса, ҳодиса номига тобеланиб, унинг белгиси (хусусияти, сифати)ни англатади. Аниқловчининг уч тури мавжуд: а) изоҳловчи Аниқловчи (бошқа номни билдиради, мас, ўзбек шоири Фурқат); б) сифатловчи Аниқловчи (мас, кекса тоғлар); в) қаратувчи Аниқловчи — белгили ёки белгисиз қаратқич келишиги шаклидаги сўз билан ифодаланади (мас, сувнинг бети ёки сув бети).