АНИҚМАС ТЕНГЛАМА

АНИҚМАС ТЕНГЛАМА — биттадан ортиқ номаълумларни ўз ичига олувчи тенглама. Номаълумлар сони тенгламалар сонидан катта бўлган тенгламалар системасини Аниқмас тенгламалар системаси дейилади. Аниқмас тенглама чексиз куп ечимга эга. Аниқмас тенглама атамаси сонлар назариясида ишлатилади; унда Аниқмас тенгламанинг бирор арифметик шартларга жавоб берадиган ечимлари қаралади. (Одатда, А. т. нинг бутун ёки рационал сонлардаги ечимлари изланади). Бу хил ечимларни излаш Диофант тенгламалари назариясининг вазифасидир.

Prev Article

АНИҚЛОВЧИ

Next Article

АННОТАЦИЯ