АНЖУ ОРОЛЛАРИ

АНЖУ ОРОЛЛАРИ — Новая Сибирь архипелагининг марказий, энг йирик ороллари. Котельний, Фаддеев, Новая Сибирь, Бельковский ва Бунге Ери о. ларини ўз ичига олади. Умумий майд. 29 минг км2 га яқин. 1821 — 23 й. ларда Арктика тадқиқотчиси, Россия адмирали П. Ф. Анжу (1796 — 1869) бошчилигидаги экспедиция томонидан тадқиқ қилинган.