АНЖУ СУЛОЛАСИ

АНЖУ СУЛОЛАСИ — ўрта асрларда қатор Европа мамлакатларида Анжу (Франция) графларидан бошланган қироллар сулоласи. Англияда 1154 — 1399 й. ларда (қ. Плантагенетлар), Жан. Италияда 1268 — 1442 й. ларда ҳукмронлик қилган; Сицилияда — 1268 — 82 (норасмий 1266 — 1302). Сицилия ва Жан. Италиядаги Анжу сулоласи асосчиси — Карл Анжуйский (1285 й. гача ҳукмронлик қилган). Сицилиядаги 1282 й. қўзғолони ва Арагон сулоласи қарор топган Сицилия о. ажраб чиққач (1302), анжуликлар қўлида фақат Жан. ИталияНеаполь қироллиги сақланиб қолган. Венгриядаги Анжу сулоласи 1308 — 87 й. ларда ҳукмронлик қилган (асосчиси — Карл Роберт, 1342 й. гача тахтни бошқарган); Польшада — 1370 — 82 ва 1384 — 85 й. ларда мамлакатни бошқарган.