АНЖУ — Франциянинг шим.ғарбидаги тарихий вилоят, қуйи Луара ҳавзасида. Бош шаҳри — Анже. Ҳоз. Анжунинг аксарият қисми Мен ва Луара департаментлари таркибига киради. Анжу 9 – а. дан — графлик (маркази Анже ш.). 11 – а. ўрталаридан Анжуга Турень ва 1126 й. Мен қўшиб олинган. 1154 й. А. графи Англия қироли (Генрих II Плантагенет) бўлган, Анжу эса инглизларнинг Франциядаги мулкларининг таркибий қисмига айланган. 1202 — 04 й. ларда Анжу ҳудуди французлар томонидан қайтариб олинган (бу 1259 й. ги Париж битими билан тасдиқланган). 1360 й. дан Анжу — герцоглик. 1481 й. Людовик XI А. ни меросий қирол мулкига қўшиб олган.