АНКА ТУРА

АНКА ТУРА (14-а.) — Жета (Мўғулистон) хонлари Туғлуқ Темур ва Илёсҳўжалардан сўнг Жетада юз берган парокандаликда тахт талаб бўлиб сиёсий саҳнага чиққан хонзодалар ва амирлардан бири. 1388 й. баҳорида Амир Темур Хоразмда эканлигидан фойдаланиб, аввалги битимларга хилоф равишда Ўзган тарафидан Андижонга ҳужум қилади. Лекин Умаршайх Мирзоааи зарба олиб, Олой тоғларига чекинган. Анка Туранинг бу хуружи Амир Темурнинг 1389, 1390 й. ларда Жета томон икки марта юришига сабаб бўлган. Бу юришлар натижасида ҳарбий ва иқтисодий қудрати синдирилган Жета Амир Темур мулкига қўшиб олинган. Анка Тура Олтой томонга чекиниб, домдараксиз йўқолган.

Prev Article

АНИҚЛОВЧИ

Next Article

АННОТАЦИЯ